ДХХ ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Наманган вилоятларида 3 кг 757 граммлик гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган.
Сурхондарё вилоятида ДХХ ходимлари томонидан Тожикистон ва Афғонистонда тайёрланган йирик партиядаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 67 кгдан ортиқ опий, 48 кгга яқин гашиш ва 450 грамм героин топилиб, мусодара қилинди.
ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиззах, Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида жами 17 кг 165 гр «опий» ва 18 кг 279 гр «гашиш» гиёҳванд моддаларининг муомаласига чек қўйилди.
ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида гиёҳванд моддалар айланмаси аниқланди, 5,2 кг гашиш ва қарийб 30 грамм «опий» мусодара қилинди.
Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида уйларнинг деворларига гиёҳванд моддаларни реклама қилган ёзувларни ёзган уч фуқаро қўлга олинди. Текширувларда жами 62 та ёзув аниқланди.
Божхона қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги чегара пости орқали 96,9 кг гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилишга уриниш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.
ДХХ томонидан Сирдарё ва Самарқандда жами 7 кг, Данғара туманида 1 кг дан ортиқ, Фарғона вилоятида 1,3 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди.
АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг